Мактабгача ва мактаб таълими соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
2656
Бугунги кунда юртимизда таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган қисқа давр ичида соҳага боғлиқ қатор қонун, фармон ва қарорларнинг қабул қилингани бу борадаги ишлар кўламини янги босқичларга кўтармоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев мактабгача ва мактаб таълими соҳасида амалга оширилаётган ишлар, бу борада йўл қўйилаётган камчиликлар ҳамда амалга оширилиши зарур вазифаларга бағишланган видеоселектор мажлисини ўтказди.
Мажлисда таъкидлаб ўтилганидек, сўнги йиллари таълим тизимини янгича ривожлантиришга, тарбиячи ва ўқитувчиларнинг жамиятдаги обрўсини орттиришга, уларни рухий ва моддий қўллаб-қувватлашга, келажагимиз эгалари бўлган болаларимизни, ёшларни ҳар томонлама билимли қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Сўнги беш йил ичида болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш кўрсатгичлари кескин ортиб, умумтаълим мактаблари сони, битирувчиларнинг олий таълим масканларига кириш кўрсаткичлари кўпайтирилди.
Ўтказилган мажлисда яратиб берилаётган шунча имкониятларга қарамасдан, соҳада ечимини кутиб турган қатор муаммолар мавжудлиги алоҳида таъкидланди, айрим масалалар танқидий муҳокама этилди.
Шунингдек, белгиланган топшириқларни ижро этишда хато-камчиликларга йўл қўйгани учун қатор мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактаблари раҳбарларининг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқиш бўйича топшириқ берилди.
Мажлис якунида вазифалар белгилаб олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати