Ҳар йили ўтказилиши дастурга айланган «Тоза шаҳар» акциясига старт берилди
1431
Шу йилнинг 16-17-18 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган бўлиб, Бугун Нукус шаҳрининг марказида ўрнатилган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат байроқлари ёнида «Тоза шаҳар» акциясига старт берилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев иштирок этди.
Унда юртимиз ободлиги, атроф-муҳит тозалигини таъминлаш ва яшил ҳудудларнинг пайдо этилишида ҳамжиҳатликда ҳар бир фуқаро ҳисса қўшиши кераклиги такидланди.
Лойиҳа доирасида Нукус шаҳри ҳудудидаги маҳаллалар чиқиндилардан тозаланади. Шунингдек, ободонлаштирилган жойларга ҳар турли декоратив ва мева ниҳоллари экилиши режалаштирилган.