Юртимизга янгиланиш, кўнгилларга меҳр-оқибат ва қадр-қиммат бағишлаган байрам тантанаси бўлиб ўтди
2958
Асрлар давомида шаклланган Наврўз – бу халқимизнинг гўзал қадриятларини ўзида жамлаган, ота-боболаримиздан бебаҳо мерос сифатида асраб-авайланиб келаётган миллий байрам сифатида кўнгиллардан чуқур жой олган. У сўнги йиллари уйғониш ва ёшариш тимсоли сифатида халқимиз интизорлик билан кутадиган, чин маънодаги умумхалқ байрамга айланиб келмоқда. Айниқса, ушбу йили бу байрам Ҳурматли Президентимиз томонидан қабул қилинган Қарор асосида бутун юртимиз бўйлаб «Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз» ғояси асосида кўтарингки руҳда ўтказилмоқда. Албатта, бунда теран маъно бор. Сабаби, улуғ кунларнинг бири Наврўз байрами инсонлар орасида меҳр-мурувват, хайр-саховатликни янада мустаҳкамлашда, ёш авлодни миллий дастурларимиз билан қадриятларимизга ҳурмат, она-Ватанга содиқлик руҳида тарбиялашда, ўз-аро дўстлик, оғизбирчилик, миллатлараро тотувликни янада кучайтиришда алоҳида ўрин эгаллайди. Ушбу йилнинг 19-март куни Нукус шаҳрида умумхалқ Наврўз сайлига бағишланган театрлаштирилган ва бадиий мусиқали хореографик байрам томошалари Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри ёнида ва «Дўстлик» канали бўйида бўлиб ўтди.
Байрам тантанасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев, ҳукумат аъзолари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Унда Жўқорғи Кенгес Раиси сўзга чиқиб, халқимизни янгиланиш ва ёшариш айёми – Наврўз байрами муносабати билан қутлади. Жўқорғи Кенгес Раиси ўз сўзида ҳурматли Президентимиз яратиб берган имкониятлар натижасида мард ва олийжаноб халқимиз шаҳар ва туманларимизда, барча соҳаларда юқори натижаларга эришиш учун фидокорона меҳнат қилаётганлиги, бунда албатта, ҳурматли Президентимиз томонидан Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, халқимизнинг яшаш шароитларини яхшилаш билан боғлиқ қабул қилинган Фармон ва Қарорлар, Давлат дастурлари ҳаётимизда алоҳида ўрин эгаллаб келаётганлигини таъкидлади. Айтиш жоизки, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри ёнидаги майдон бугун ҳар қачонгидан ҳам ўзгача тусга кирган. Бахши-жировлар, созандалар ва санъат усталари ўзларининг ижодлари билан халқимизга байрам кайфиятини инъом этса, миллий кийим кийган оналар, бошига гулли дўппилар кийган қизлар, бир-биридан хушвақт йигитлар байрамга ўзгача кўрк бағишламоқда.
Байрам томошалари пойтахтимиздаги «Дўстлик» каналининг икки қирғоғида давом этаётган бўлиб, юқори даражада ташкиллаштирилган ҳолда ўтказилмоқда. Бу ўринларда ҳам санъат усталари, маданият соҳаси вакиллари, халқ севган ижодкорлар байрамга ўзгача кўрк бағишлаб, йиғилганларга Наврўзга хос кўтаринки рух бағишлашмоқда. Қардош халқларнинг миллий урф-одатлари ва дастурларини ўзида жамлаган саҳналаштирилган чиқишлар, миллий рақслар ва қўшиқлар ижроси, халқимизнинг миллий ўйинлари, бахши ва жировларнинг ажойиб чиқишлари барчага бирдек улкан таассурот қолдирди. Қўли гул усталар, чевар тикувчилар томонидан тайёрланган кўргазмалар, ўн бармоғидан бол томган ошпазлар тайёрлаган миллий таомлар байрамга алоҳида юқори кайфият инъом этди. Ёшариш ва янгиланиш айёми – Наврўз байрамига бағишланган сайиллар республикамизнинг барча жойларида давом этмоқда.