Беруний туманида Перинатал марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди
1587
Сўнгги йилларда ҳурматли Президентимизнинг эътибори ва ғамхўрлиги билан ижтимоий ва инфратузилма объектларида кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Шу ишларнинг давоми сифатида Беруний туманида жорий йилда 86 объектда 154,2 млрд сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Бугун Беруний туманида туманлараро Перинатал марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев иштирок этди.
Қурилиш ишлари доирасида 7 млрд сўм маблағ асосида туманлараро Перинатал маркази иморатида реконструкция ишлари амалга оширилди. Натижада, 100 га яқин туғиш ёшидаги аёлларга, шунинг ичида оналар ва болалар учун барча қулай шароитлар яратилди.
Шу асосда, Элликқалъа, Тўрткўл ва Беруний туманлари халқи эзгулиги учун хизмат қилувчи яна бир Иморат фойдаланишга топширилди.