«Маҳалла тизими ходимлари куни» муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди
1941
Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида «Маҳалла тизими ходимлари куни» муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни табриклади.
Айтиш жоизки, сўнги йилларжа Ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида халқимиз ҳаётини яхшилаш, кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, жойлардаги муаммоларга ижобий ечим топиш, маҳалла институтини такомиллаштириш, унинг тизимли фаолият олиб бориши учун қулай шароитлар яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган қисқа давр ичида соҳага боғлиқ қатор Қонун, Фармон ва Қарорларнинг қабул қилиниши бу борадаги чоралар кўламини янги босқичларга кўтаришга асос бўлмоқда. Бу ўз навбатида маҳаллани чин маънода одамларнинг оғирини енгил қилувчи тузилмага айлантиришда катта аҳамият касб этмоқда. Ҳақиқатдан ҳам, бугунги кунда маҳалла институтининг жамиятимиздаги ўрни ортиб бормоқда. Чин маънода халқимиз билан тиғиз ишлайдиган жамиятнинг бир бўғини сифатида соҳа ходимлари машаққатли, шунинг билан бирга шарафли вазифани бажариб келмоқда.
Ўтказилган тантанали тадбир давомида байрам муносабати билан ўзларининг юқори натижалари ва сермаҳсул фаолияти билан ажралиб келаётган қатор соҳа вакиллари ҳурматли Президентимизнинг Фармони асосида орден ва медаллар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Ўзбекистонда маҳаллалар уюшмаси томонидан кўкрак нишонлари ва Фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. Тадбир санъат ва маданият ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати