Ободонлаштириш ишлари ҳар бир ҳудудга кириб бориши керак
1943
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев раҳбарлигида Чимбой туманида «Яшил макон» умумхалқ лойиҳасини амалга ошириш, шунингдек, йўл бўйларида ва инфратузилма объектлари атрофида ободонлаштириш ишларини олиб бориш масалалари бўйича семинар бўлиб ўтди.
Унда Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов, Жўқорғи Кенгес Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев, республика, шаҳар ва туманларнинг сектор раҳбарлари, масъул идора ва ташкилот вакиллари иштирок этди.
Семинарда асосан, янгиланиш ва яшариш фаслида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳорги дарахт ниҳолларини экиш ишларини самарали олиб бориш, шаҳар ва туманлар атрофида яшил қопламали белбоғлар пайдо этиш, халқимизнинг ер билан ишлаш маданиятини ошириш ва ҳар бир хонадоннинг томорқадан самарали фойдаланиши учун кўмаклашиш масалалари сўз этилди. Шу билан бирга «Ободлик кўнгилдан бошланади» деган эзгу ғоя асосида тозалик ва ободонлаштириш ишлари ҳар бир маҳаллага, ҳар бир хонадонга кириб бориши кераклиги, шаҳар ва туманларда йўл бўйларида кенг қамровли ишлар амалга оширилиши алоҳида таъкидланди.
Унда шунингдек, сектор раҳбарлари билан бирга галдаги амалга оширилиши керак ишлар белгилаб олиниб, вазифалар тақсимланди.
Бундан кейин, республика раҳбарлари, нуронийлар ва масъуллар иштирокида яхши ниятлар билан дарахт ниҳоллари экилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати