Нукус шаҳрида йирик уй-жой комплексини қурилади
2127
Бугун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Тоир Алиматов Хитой Халқ Республикасининг Sanmenxia Luqiao Construction Group Co., Ltd. компанияси ижрочи директори Чжан Сюан Хао бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Мазкур компания Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида йирик уй-жой комплексини қуришни режалаштирмоқда. Бугунги кунда ушбу лойиҳа учун инвестиция киритиш шарти билан ер майдони ажратилиши белгиланган бўлиб, ҳудудда мажмуа қурилиши лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича хитойлик мутахассислар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Учрашувда вазир ўринбосари Т.Алиматов қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда эътибор берилиши зарур бўлган масалалар юзасидан ўз таклифларини билдирди.
Хусусан, қурилиш жараёнида сифат, техника ва меҳнат хавфсизлигига амал қилиш, энергосамарадор лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан Ўзбекистондаги талаблар ва тажриба юзасидан фикр алмашилди.
Хитойликлар ушбу лойиҳани ишлаб чиқишда яшил ҳудудга катта эътибор берилаётганлигини алоҳида таъкидлашди. Учрашув давомида меҳмонлар томонидан лойиҳани бошлаш ва амалга ошириш юзасидан берилган барча саволларга вазирлик мутахассислари томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Қизғин муҳокамаларга бой ўтган учрашувда томонлар келгусида режалаштирилаётган ҳамкорлик лойиҳалари ва унинг имкониятлари хусусида фикр алмашдилар.