Беруний туманида чигит экиш бўйича семинар ўтказилди
2691
Беруний туманидаги «Реимбай Юлдашев» фермер хўжалигида жорий йилнинг ҳосили учун чигит экиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, сўнги йилларда ҳурматли Президентимиз томонидан соҳага алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади ва чигит экишнинг сифатли усуллари, деҳқон фермерлар эътибор қаратиши лозим бўлган устувор вазифаларга тўхталиб, уларнинг галдаги ишларига омад тилади.
Кўргазмали семинарда Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов иштирок этди.
Унда шунингдек, республикамизнинг жанубий туманлари ҳокимлари, соҳага масъул ташкилотлар, пахта кластерлари корхоналарининг раҳбарлари, тегишли вакиллар қатнашди.
Айтиш жоизки, Президентимизнинг алоҳида эътибори билан Қорақалпоғистон учун бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинаётган бўлиб, жорий йилнинг 9 февраль куни Қорақалпоғистонни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича алоҳида қарор қабул қилинди. Ушбу қарор билан олдин бўлмаган янги имкониятлар ва имтиёзлар яратиб берилди.
Шундай яратиб берилаётган имкониятлар натижасида жорий йилнинг ўзида республикамизга қисқа вақт ичида қишлоқ хўжалиги учун ўта зарур техникалар ва агрегатлар олиб келинмоқда.
Бугунги ўтказилган тадбирда шундай имкониятлар атаб ўтилиб, сўзга чиқувчилар экиш мавсумини қисқа муддатда сифатли ўтказиш бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Нуроний оталарнинг дуоси билан шу куни дастлабки майдонларга чигит сепилди.
Бундан кейин яхши ниятлар билан янгидан ташкил этилган боғга мевали дарахт ниҳоллари экилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати