Чимбой туманида фуқароларнинг қўшимча даромадга эга бўлишини таъминлаш масалаларига бағишланган мажлис бўлиб ўтди
1458
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Чимбой туманида аҳолининг муносиб турмуш шароитини ва фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, ободонлаштириш ишларини олиб бориш каби устувор масалалар бўйича мажлис ўтказди. Унда туманга республикадан бириктирилган вакиллар, туман фаоллари ва маҳаллалар еттилиги иштирок этди. 
Мажлисда бугунги кунда фуқароларнинг қўшимча даромадга эга бўлиши учун уларнинг томорқадан самарали фойдаланиш маданиятини ошириш, уй атрофида биогумус тайёрлаш, паррандачилик, асаларичилик, чорвачилик каби аҳоли орасида фойдаланилиб келинаётган дастурий ишларни кенг турда жорий этиш, шунингдек, ёшларнинг қўшимча даромадга эга бўлишини таъминлаш мақсадида ер майдонларида бандлигини таъминлаш каби аҳамиятли масалалар танқидий кўриб чиқилди. Ушбу ишлар доирасида мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, фуқароларнинг ўзини-ўзи банд этишига кўмаклашиш, уй шароитида ва томорқадан самарали фойдаланиб даромад олиш, бунда маҳалла еттилиги тизими имкониятларидан, ажратилаётган имтиёзли кредитлар, субсидиялардан кенг турда фойдаланиш ва бошқа аҳамиятли масалалар кўриб чиқилди.
Шунинг билан бирга, маҳаллаларда шу каби вазифаларни ташкил этишда йўл қўйган хато-камчиликлари ва ўз ишига лоқайд қарагани учун қатор маҳаллалар еттилиги интизомий жазога тортилди. Мажлис давомида тегишли топшириқлар берилиб, вазифалар белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати