Коррупцияга қарши кураш масалалари кўриб чиқилди
2469
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев коррупцияга қарши кураш ва комплаенс-назорат хизматларининг фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган чоралар бўйича мажлис ўтказди.
Унда дастлаб, бугунги кунда юртимизда коррупцияга қарши кураш борасида қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, амалга оширилаётган кенг кўламли чораларга тўхталиб ўтилди. Шунингдек, амалга оширилаётган тадбирларга қарамасдан, айрим жойларда қатор қонунбузарлик ҳолатлари учраётганлиги танқидий кўриб чиқилди.

Ўтган 2023 йилда республика бўйича 530 турли даражадаги лавозимли ва масъул шахслар шунингдек, фуқаролар томонидан коррупция билан боғлиқ 304 жиноятга қўл урилган. Бу жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига қатор молиявий зарарлар келтирилган.
Аниқланган коррупцион жиноятлар бўйича айрим вазирлик, ташкилот ва муассасалардаги “комплаенс назорат” тизими ходимлари томонидан текшириш-ўрганиш, мониторинг, сўровнома ўтказиш, давлат харидларини амалга оширишда манфаатлар тўқнашувини таҳлил қилиш ва шу каби ишлар тўлиқ йўлга қўйилмаган. Бугунги кунда бу комплеанс назорат бўлими ходимлари фақат тарғибот ишларини ўтказиш билан чекланмоқда.
Шунинг билан бирга айрим вазирлик, ташкилот ва муассасаларда молиявий-иқтисодий ишларни тартиблаштириш ва назорат қилиб борувчи ички аудит хизматлари ташкил этилган бўлиб, айримлари томонидан ўз хизмат вазифаларига беэътибор бўлган. Айрим муфассалларнинг ички аудит хизмати томонидан коррупцион ноқонуний ҳаракат қилинганлиги бўйича умуман текшириш ёки ўрганиш ишлари олиб борилмаган.
Ўтказилган мажлисда бугунги кунда ички аудит хизматлари фақат профилактика ишларини ўтказиш билан чекланиб қолаётганлиги, шунинг билан бирга фаолият олиб бораётган Республика бўйича тегишли соҳаларни назорат қилувчи инспекцияларнинг ишлари ҳам талаб даражасида эмаслиги танқид қилинди.
Шунингдек, ўз вазифасига эътиборсизлиги, белгиланган вазифаларни бажаришда хато-камчиликларга йўл қўйгани учун Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи, Кон-геология фаолиятини назорат қилиш “Шимоли-Ғарбий ҳудудий инспекцияси” бошлиғи, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги комплеанс назорат бўлими ходими, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ички аудит хизмати ходимининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш бўйича топшириқ берилди.
Мажлис якунида тегишли вазифалар белгилаб олинди.