Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги кенг нишонланди
2284
Жорий йилнинг 9-апрель куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда Жўқорғи Кенгес депутатлари, вазирликлар, идора ва ташкилотларнинг, таълим масканларининг, ҳуқуқ-тартибот идораларининг раҳбарлари, талаба-ёшлар, жамоатчилик ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.
Тантанали байрам тадбирида дастлаб Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев йиғилганларни Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан табриклади.
Бундан кейин, ҳурматли Президентимизнинг топшириғи билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов меҳнат фахрийси У.Аширбековга 80 йиллик юбилейи муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фахрий ёрлиғи"ни топширди.
Тадбирда таъкидланганидек, Конституциямиз – бу миллий ҳуқуқ тизимининг асосини ташкил этиш билан бирга, инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини белгилашда аҳамиятли ҳужжат ҳисобланади.
Юртимизнинг мустақил ривожланиш босқичларига назар ташлар эканмиз, албатта, ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда юз бераётган ўзгаришлар ва янгиланишлар, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда эришилаётган натижалар – Бош Қомусимиз яратиб берган имкониятларнинг натижаси ҳисобланади.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоиз, юртимизда ҳурматли Президентимизнинг раҳбарлигида узоқни кўзланган давлат сиёсати, ишлаб чиқилган қонунлар, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича алоҳида қабул қилинган қарорлар ва фармонлар, давлат дастурлари ҳаётимизда улкан ўрин эгаллаб келмоқда. Бугунги кунда республикамизда мазкур қабул қилинган қарор ва фармонлар, давлат дастурлари асосида улкан қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари, салмоқли ижодий ташаббуслар амалга оширилмоқда.
Ўтказилган тадбирда сўзга чиққанлар йиғилганларни байрам билан табриклаб, республикамиз халқига, шундан, ёшларимизга алоҳида ҳурмат ва эътибор учун Президентимизга чексиз миннатдорчилигини билдирди.
Тадбир санъат ва маданият ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати