Ажиниёз Қўсибой ўғлининг ҳайкалига ҳурмат кўрсатилди
1989
Бугун 9-апрель куни пойтахтимиз Нукус шаҳридаги қорақалпоқ классик адабиётининг йирик намоёндаси, улуғ шоир Ажиниёз Қўсибой ўғлининг ҳайкали пойига гуллар қўйилди.
Тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши вакиллари, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг профессор-ўқитувчилари, адабиётшунос олимлар ва талаба-ёшлар иштирок этишди.
Ёзувчи ва шоирлар, олимлар ёшларга Ажиниёз шоирнинг ҳаёт йўли, ижоди, ижод намуналарининг фақат қорақалпоқ адабиёти эмас, шунинг билан бирга, шарқ халқлари адабиётида тутган ўрни, ижодининг ўзига хос ўзгачаликлари ва унинг ўрганилиши ҳақида маълумот берди.
Республикамизда шоирнинг 200 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий тадбирлари давом этмоқда.
Республикамизда шоирнинг 200 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий тадбирлари давом этмоқда.