Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди
1818
Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам муносабати билан табриклади.
Таъкидлаб ўтилганидек, сўнги йиллари юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга, соҳа ходимларига қулай шароитлар яратишга ва уларнинг хизматларини муносиб баҳолашга, халқимизнинг маданий дам олишини мазмунли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган қисқа давр ичида соҳага боғлиқ қатор Қонун, Фармон ва Қарорларнинг қабул қилингани бу борадаги чоралар кўламини янги босқичга кўтармоқда.
Айниқса, ҳурматли Президентимиз томонидан ўтган йили «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида маданиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарор (ПҚ-219) қабул қилингани ва 20 миллиард сўм маблағ ажратилгани – соҳа фидокорларига, қолаверса бутун халқимизга бўлган юқори эътиборнинг кўриниши ҳисобланади. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан қарор қабул қилинди.
Албатта, бу қарор маданият ва санъат соҳаси вакилларини, ижодкорларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашда, кўп миллатли халқимизнинг бой ва қадим маданиятини янада ривожлантиришда, санъат жамолларининг маҳаллий ва чет эл гастроль сафарларини ташкил этишда улкан аҳамият касб этади. Ўтказилган тантанали тадбир давомида бугунги байрам муносабати билан қатор соҳа фидойилари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан Фахрий унвон ва кўкрак нишонлари билан тақдирланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати