Меҳнат фахрийси Уббинияз Аширбеков 80 ёшда
2138
Бугун Нукус шаҳридаги сўлим иморатларнинг бирида давлат ва жамоат арбоби, меҳнат фахрийси Уббинияз Аширбековнинг 80 йиллик юбилейи ўтказилди.
Тантанали тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев атоқли жамоат арбобини юбилей ёши билан табриклаб, унинг меҳнат фаолиятига тўхталиб ўтди.
Таъкидлаб ўтилганидек, У.Аширбеков узоқ йиллик меҳнат фаолияти давомида халқ хўжалигининг турли соҳаларида, шундан, сув хўжалиги бўйича масъулиятли ишларда, Тахтакўпир тумани ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси лавозимида сермаҳсул меҳнат қилди. Халқимизнинг обод турмушини таъминлашда, ўсиб келаётган ёш авлодни она-Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда салмоқли ҳисса қўшди.
Унинг узоқ йиллик машаққатли меҳнатлари ўз вақтида муносиб эътироф этилиб, қатор давлат мукофотларига лойиқ деб топилди.
Яқинда ҳурматли Президентимизнинг алоҳида эътибори билан меҳнат фахрийси У.Аширбековга Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фахрий ёрлиғи» топширилди.
Ўтказилган тадбирда санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати