Ўзбекистон бўйича қуёш панелларини ишлаб чиқариш биринчи бўлиб Қорақалпоғистонда йўлга қўйилмоқда
1606
Ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистонга қаратаётган алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги натижасида бугун юртимиз ривожланишнинг янгича йўналишида қадам босиб, бу борада тадбиркорликни ривожлантиришга кенг имкониятлар яратилмоқда.
Шу асосда Нукус шаҳридаги «Нөкис электроаппарат» қўшма корхонаси йиллик қуввати 150 МВт бўлган қуёш панелларини ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳани ишга туширди.
Бугунги кунда 30 дан ортиқ одам иш олиб бораётган бўлиб, корхона тўлиқ қувватда иш бошлаши билан 150 га яқин фуқароларнинг бандлиги таъминланади.
Корхонанинг янги йўналиш бўйича иш бошлаши учун ускуналар Хитой давлатидан олиб келинган. Ҳозирда ишлаб чиқариш Корея технологияси асосида амалга оширилмоқда.
Айтиш жоизки, Ўзбекистон бўйича қуёш панелларини ишлаб чиқариш биринчи бўлиб Қорақалпоғистонда йўлга қўйилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати