Жаҳон чемпионати совриндорлари муносиб кутиб олинди
1355
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида қиличбозлик бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг қиличбозлари энг яхши натижага эришди.
Унда ҳамюртларимиз, қорақалпоғистонлик Алпамис Урақбаев Жаҳон чемпионатининг кумуш медали ва қизлар ўртасида Наргиза Жақсибаева бронза медалини қўлга киритди.
Бугун Нукус халқаро аэропортида фахримиз бўлган спортчиларимиз тантанали турда кутиб олинди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Б.Өтемуратов, Спорт вазири А.Алланазаров, спорт усталари билан бир қатор спортчиларимизнинг яқинлари қатнашиб, бундан да юқори натижаларга эришиш учун омад тилади.
Айтиб ўтиш керак, қиличбозлик бўйича бу Жаҳон чемпионатида 130 та давлатлардан спортчилар қатнашган эди ва юртдошларимиз дунё бўйича ўз вазн тоифаларида тенгсизлар қаторида эканлигини кўрсата олди.