Биринчи Қорақалпоғистон IT Форум ўтказилди
1661
Бугун Нукус шаҳридаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида (Манеж) республикамизда дастлабки марта ташкиллаштирилаётган IT Форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, сўнги йилларда юртимизда барча соҳани рақамлаштиришга ва бу жараёнга ёшларни кенг қамраб олишга, IT ни ҳаётга кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади.
Айтиш жоизки, бу борада ёшларнинг билимларини ошириш мақсадида IT академия ва IT парклар ташкил этилмоқда, резидентларга қатор солиқ имтиёзлари ва преференциялар берилмоқда.
Яратилиб берилаётган имкониятлар натижасида бу борада Қорақалпоғистонда ҳам қатор чоралар амалга оширилаётгани соҳага қаратилаётган эътиборнинг натижаси ҳисобланади.
Қобилиятли ёшларни қўллаб-қувватлашда ва уларнинг стартап лойиҳаларини амалга оширишда бугунгидек чораларнинг ўрни аҳамиятли ҳисобланади ва дастлабки форумнинг ўзи минг-минглаб ёшларни ўзида қамрамоқда.
Бугунги форум доирасида соҳада фаолият олиб бораётган корхоналарнинг маҳсулотлари ва хизматлари, ёшларнинг стартап ва инновацион лойиҳалари тақдимотлари, ушбу соҳада юқори натижаларга эришган юртдошларимиз ва тадбиркорлар иштирокида «Маҳорат дарслари», робототехника кўргазмаси, IT ва чет тилларига йўналтирилган ўқув марказларининг кўргазмалари жой олган.
Ўтказилган очилиш маросимида Жўқорғи Кенгес Раиси кўргазмалар билан яқиндан танишди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати