Темурбеклар мактабида «Ватан – улуғ, бурч – муқаддас» ғояси остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
1711
Унда дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида бугунги кунда ёшларга қаратилаётган эътибор ва кўрсатилаётган ғамхўрликларга тўхталди.
Айтиш жоизки, сўнги йилларда юртимизда ёшларни ҳар томонлама билимли, жисмоний чиниққан етук инсонлар қилиб тарбиялашга, ўқувчи-ёшларнинг ҳарбий билимларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли чоралар амалга оширилмоқда.
Темурбеклар мактаби очилиб, ҳарбий соҳага истиқболли кадрларни тайёрлашда алоҳида ўрин эгаллайдиган ўқув масканларининг бирига айланиб бормоқда.
Шу кунларда ўтказилаётган «Ватан – улуғ, бурч – муқаддас» деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбирлари кўтаринки рухда давом этмоқда. Ўз навбатида, бундай тадбирларнинг ўтказилиши ёшларнинг турмушида улкан тарбиявий аҳамиятга эга ҳисобланади.
Бугунги ўтказилган тадбир давомида ёшларда Ватанпарварлик туйғуларини кучайтирадиган турли бадиий чиқишлар, она-Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, шунингдек, ҳарбий ҳарбий машқлар ва ҳарбий-техникалар кўргазмалари иштирокчи ўқувчи ёшларда улкан таассурот қолдирди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати