Ички ишлар вазирлиги Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи жамоаси “Амир Темур издошлари” фан олимпиадасида I ўринни эгаллади
1586
Ўзбекистон Республикаси куч тузилмалари тасарруфидаги ҳарбий-академик лицейларда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг энг иқтидорлиларини аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда қобилиятларини янада ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 24-26 апрель кунлари Нукус шаҳрида “Амир Темур издошлари” Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кубоги фан олимпиадаси ташкил этилди.
Унда Республикада фаолияти йўлга қўйилган “Темурбеклар мактаби”, “Ёш чегарачилар” ва “Жалолиддин Мангуберди” номидаги ҳарбий-академик лицейларнинг ўқувчилари Ўзбекистон тарихи, инглиз тили, математика ва физика фанларидан беллашди.
Фан олимпиадасида ҳарбий-академик лицейларда таҳсил олаётган жами 48 нафар ўқувчи иштирок этди.
“Амир Темур издошлари” фан олимпиадаси якунларига кўра умумжамоа ҳисобида фахрли I ўринни Ички ишлар вазирлиги Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи жамоаси, II ўринни Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи жамоаси ва III ўринни Мудофаа вазирлиги Фарғона “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи жамоалари қўлга киритди.
Фан олимпиадасида ғолибликни қўлга киритган барча ўқувчи ва жамоалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдирланди.
Олимпиада иштирокчилари ўзаро беллашувлар билан бир қаторда турли маънавий-маърифий тадбирларда ҳам иштирок этишди.