Жўқорғи Кенгес Раиси давлат дастурларига киритилган лойиҳалар ташаббускорлари бўлган тадбиркорлар билан учрашди
1324
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида давлат дастурларига киритилган лойиҳалар ташаббускорлари бўлган тадбиркорлар билан учрашиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар ва таклифларини тинглади.
Унда қатор тадбиркорлар, тегишли соҳа мутасаддилари иштирок этди.
Учрашувда тадбиркорлар томонидан асосан ўз тадбиркорлигини ривожлантириш борасида учраётган муаммолар, молиялаштириш ва кредит ажратиш масалалари, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ер майдонларини ажратиш каби қатор масалалар билдирилиб, Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан барча муаммолар тингланди.
Кўтарилган масалаларга жойида ечим топиш чоралари кўрилди. Бундан ташқари, вақт талаб этадиган мурожаатлар Жўқорғи Кенгес Раисининг назоратига олиниб, тез фурсатда ижобий ечим топиш бўйича тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати