Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев республикамиздаги қатор фермер хўжаликлар раҳбарлари билан учрашди
1726
Унда Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов иштирок этди.
Ўтказилган учрашувда бугунгидек сув танқислиги даврида оқар сувдан оқилона, тежаб ишлатиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларида сувни оз талаб этувчи экин турларидан ҳосил олишни кўпайтириш, халқимиз бозорларини сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш, экин майдонларида янги инновацияларни жорий этиш масалалари сўз этилди.
Мажлисда таъкидлаб ўтилганидек, сўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва сув танқислиги шароитида сув манбаларидан самарали фойдаланишга қаратилган чораларни амалга оширишга зарурат ортиб бормоқда. Шунинг учун, сув манбаларидан фойдаланишда юзага келаётган муаммолардан келиб чиқиб, соҳада сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
Ўтган 2023 йилда Барча сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларни сув билан таъминлаш мақсадида шоли майдонлари 32,6 минг гектарга қисқартилиб, 6,8 минг гектарга шоли экилди.
2022 йилда 32,6 минг гектар майдонларида шоли етиштириш учун 810 млн. Метр куб сув сарфланган бўлса, 2023 йилда 6,8 минг гектарга 169 млн. Метр куб сув сарфланиб, 641 млн. Метр куб сув тежашга эришилди. Бу тежалган сув ҳисобидан ўтган йили сув таъминоти оғир бўлган 35 овулда 30,2 минг гектардан ортиқ бўлган майдонларга сув етказиб берилиши таъминланди.
Олдин шоли экилган майдонларга кейинчалик сув нисбатан кам талаб этувчи картошка, полиз, дуккакли ва мойли экинлар экилди. Мана шундай олиб борилган тадбирлар натижасида 2022 йилга нисбатан 2023 йили кунжут экспорти кўлами 12,5 баробарга ўсган бўлса, мош экспорти 11,8 баробарга ошди. Полиз ва сабзавотлар етиштиришда ҳам юқори даражада ўсиш кузатилди.
Шуни ҳам айтиш жоизки, соҳа мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган ҳисоб-китобларга қарасак, 1 гектарда шоли етиштириш учун 24,8 минг метр куб сув сарфланади ва 5 тонна ҳосил олинади. Ўртача 1 кг шоли нархи 8 минг сўмдан ҳисоблаганда жами 40 млн. сўм даромад олинади. 1 гектарда кунжут етиштириш учун фақат 1,6 минг куб метр сув сарфланади ва 1 тонна ҳосил олинади. Ўртача 1 кг кунжут 18 минг сўмдан ҳисоблаганда жами 18 млн сўм даромад олинади.
Шунинг учун, биринчи галда аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шолини тартиб билан жойлаштириб, ички бозорни гуруч билан таъминлашга имкониятимиз етарли.
Аммо, давлат органлари томонидан амалга оширилаётган ишларга қарамасдан ҳамда шоли етиштиришни қисқартиришда қонунчиликда аниқ нормалар белгиланмаганлиги сабаби айрим қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермерлар томонидан ўз бошимчалик билан шоли етиштирилган.
Юқоридагиларни ҳисобга олиб, биринчи галда аҳолининг томорқаларини ва сувни нисбатан кам талаб этувчи экинлар жойлаштирилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғоришдан ортган сувдан келиб чиқиб, Қўнғирот ва Мўйноқ туманларида жорий йилнинг ҳосили учун шоли етиштириш режалаштирилмоқда.
Бу борада Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ва масъулларга Қўнғирот ва Мўйноқ туманларида шолининг эрта пишар навлари жойлаштирилишини таъминлаб, кунлик ҳисобот киритиш бориш, шоли экилган майдонларни контурлар кесимида Мониторинг қилиб, 20 августга қадар Вазирлар Кенгашига тегишли хулосаларни бериш ва шоли тақсимланмаган майдонларга қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермерлар томонидан шоли экилганда белгиланган тартибда қатъий чоралар кўриш топшириғи берилди.
Шунинг билан бирга, Вазирлар Кенгаши, Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, агроинспекция, шаҳар ва туманлар ҳокимлари билан биргаликда юқорида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш керакли алоҳида таъкидланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати