Жўқорғи Кенгес Раиси Чимбой туманидан ўзи оталиққа олган ёшлар билан учрашди ва қатор ёрдамлар берди
967
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Чимбой туманидан ўзи оталиқга олган ёшларнинг ўтган учрашувда билдирган таклифлари бўйича уларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича керакли нарсаларни топширди.
Шундан, бандлигини таъминлаш ва ўз-ўзини банд этиш хоҳиши бор ёшларга фотостудия ускуналари, IT билан шуғулланиш учун махсус компьютер, яна бир ижтимоий ёрдамга муҳтож оилага ногиронлик аравачаси топширилди. Бир нафар ёшнинг даволаниши учун амалий ёрдам кўрсатилди. Олий таълим муассасасига киришни хоҳловчи ёшларнинг тегишли фанлардан тайёргарлиги учун тўлов пуллари тўлаб берилди.
Шунингдек, ўтган учрашувда берилган топшириқлар бўйича, қатор ёшларга деҳқончилик билан шуғулланиши учун ер майдонлари ажратилди. Томорқасида қўшимча даромад олишига кўмаклашиш мақсадида биогумус, асаларичилик, паррандачилик бўйича ишлари йўлга қўйиб берилди. Қўшимча бедана боқиш билан шуғулланиши учун шароит яратиш ва касбга йўналтириш бўйича ҳам топшириқлар берилди.
Шунинг билан бирга, ўтказилган учрашувда ёшлар билан яқиндан мулоқот қилиниб, уларнинг муаммолари тингланди. Шунингдек, олдинги учрашувда билдирилган таклифлар асосида амалий ишлар, кўрсатилган ёрдамлардан самарали фойдаланиш бўйича фикр алмашилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати