«Ёшлар овози» фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди
1112
Ҳурматли Президентимиз томонидан юртимиз йигит-қизларини Қорақалпоғистоннинг ҳаёти билан яқиндан таништириш мақсадида Ёшлар фестивалини ташкил этиш таклифи билдирилган эди.
Қисқа вақт ичида «Бозатаў фест» Ёшлар овози Республика ёшлар фестивали бутун Ўзбекистон бўйича ёш иқтидорларни кашф этишда аҳамиятли бўлган тадбирларнинг бирига айланиб улгурди.
Бугун Нукус шаҳрида фестивалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, юртимизнинг минг-минглаб ёшларини ўзида жамлаган фестиваль очилиши билан йиғилганларни табриклади ва барча иштирокчиларга омад ёр бўлишини тилади.
Очилиш тантанасида юртимизнинг барча ҳудудларидан иштирокчилар – ўз ҳудудларида тенгсиз деб топилган ёш иқтидорлар ва меҳмонлар иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати