Қорақалпоғистон Республикаси Тадбиркорлар Кенгаши ташкил этилди
1970
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев республикамиздаги қатор илғор тадбиркорлар билан учрашди.
Унда дастлаб, Жўқорғи Кенгес Раиси сўнгги йиллари юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чоралар, бу борада фақат Қорақалпоғистон учун қабул қилинган қарор ва фармонлар асосида бизнес муҳитини яхшилаш, инвестиция жозибадорлигини ошириш бўйича олдин бўлмаган ўзгаришлар юз бераётганлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш борасида Тадбиркорлар Кенгашини тузиш таклиф этилиб, бир овоздан маъқулланди.
Кенгаш Раиси сифатида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Есмурзаев Жолдасбай Тангатарович сайланди.
Кенгаш тузилишида асосан, кичик, ўрта ва йирик тадбиркорлар билан яқиндан мулоқотни йўлга қўйиш, тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича тегишли таклифларни ишлаб чиқиш, муаммоларга биргаликда ечим топиш, ёшларнинг ва ташаббускор тадбиркорларнинг Start-up лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, тайёр лойиҳаларга инвесторларни жалб қилиш ва инвесторлар учун истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш, бизнес туризмини йўлга қўйиш каби аҳамиятли вазифалар ва мақсадлар кўзланган.
Албатта, янги Кенгаш тузилиши тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва юртимиз ривожланишига муносиб ҳисса қўшиш йўлида аҳамиятли қадамларнинг бири бўлиши аниқ.

Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Мәлимлеме хызмети