Халқаро оила куни кенг нишонланди
1222
Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида 15-май – Халқаро оила куни муносабати билан байрам тантанаси ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни табриклади.
Таъкидлаб ўтилганидек, ҳурматли Президентимизнинг 2018 йил 27 июндаги қарори асосида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясининг тасдиқлангани юртимизда бу борадаги чораларни янги босқичларга кўтармоқда.
Ҳақиқатдан ҳам, халқимиз азалдан оилани Ватан ичидаги Ватан, жамиятимизнинг асосий бўғини, миллий қадриятларимизни ўзида мужассам этган муқаддас даргоҳ сифатида алоҳида қадрлаб келган. Сабаби, барча эзгу ишлар оиладан бошланиб, ундан маҳаллага ва жамиятга кириб боради.
Тантанали байрам тадбирида «Энг намунали оила» танловида шаҳар ва туманларимиздан келган, ғолиб деб топилган оила эгаларига «Ибратли оила» кўкрак нишони, Жўқорғи Кенгес ва Вазирлар Кенгаши, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Нуроний жамғармаси ва бошқа ташкилот, идоралар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Байрам тадбири санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати