Бўзатов туманида Республика ёшлар овози фестивалининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди
977
Фестивалда юртимизнинг барча ҳудудидан иштирокчилар – ўз ҳудудларида тенгсиз деб топилган ёш истеъдод эгалари ва меҳмонлар иштирок этди.
Фестивалнинг ёпилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, фестивалда муносиб иштирок этиб, юқори натижаларни қўлга киритган ёшларни табриклади.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги директори А.Саъдуллаев иштирок этди.
Бундан сўнг, барча йўналишлар бўйича ғолиб деб топилган, ўз йўналишларида тенгсиз деб топилганлардан биринчи ўрин эгаларига 50 миллион сўм, иккинчи ўринларга 30 миллион сўм, учинчи ўринларга 20 миллион сўм пул мукофоти топширилди.
Шунингдек, республика босқичнинг бошқа барча иштирокчилари 10 миллион сўмдан мукофотланди.
Санъат усталари, таниқли эстрада қўшиқчилари ва ёш ижрочиларнинг концерт дастури, салютлар шоуси иштирокчилар билан меҳмонларда алоҳида таассурот қолдирди.
Бўзатов чин маънода янги истеъдодларни юзага чиқаради.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати