Жўқорғи Кенгес Раиси “Ватанпарвар” ҳарбий-спорт мусобақаси ғолиблари билан учрашди
1140
Яқинда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги кубоги учун мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларидаги "Ватан таянчи" отрядларига аъзо бўлган ўқувчилар ўртасида ўтказилиб келинаётган “Ватанпарварлар” ҳарбий спорт мусобақасининг Ўзбекистон Республикаси босқичида Қорақалпоғистон Республикасидан иштирок этган Қонликўл тумани 2-сон умумтаълим мактабининг «Лочинлар» жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаган эди.
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев 2-сон умумтаълим мактабининг «Лочинлар» жамоаси аъзолари, устозлари ва ота-оналари билан учрашди.
Жўқорғи Кенгес Раиси ўсиб келаётган ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва содиқлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳар томонлама етук, жисмоний чиниққан баркамол авлод бўлиб етишишида бундай мусобақаларнинг ташкил этилишининг аҳамияти алоҳида эканлиги, унда юртдошларимизнинг ғолиб бўлиши кўнгилларга фахр туйғуларини инъом этишини таъкидлади.
Жамоа аъзоларининг ҳарбий тайёргарлик машғулотларига юқори баҳо берилди ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Йиғилганларга Шимоли-Ғарбий ҳарбий округи ҳарбий оркестри ижросида концерт дастури тақдим этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати