Аёллар ва ёшлар дафтарида рўйхатда турган хотин-қизларга субсидия асосида асбоб-ускуналар топширилди
870
Сўнги йиллари юртимизда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг уй шароитида даромад олишига кўмаклашиш борасида қўшимча имкониятлар яратилиб, қатор имтиёзлар берилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Чимбой тумани ҳудудидаги ҳоким ёрдамчилари таклифи билан 40 хотин-қизга 400 млн сўмлик субсидия асосида тикув машиналари ва нон маҳсулотларини пишириш учун печкалар топширилди.
Жўқорғи Кенгес Раиси фуқаролар билан суҳбатда ўз устида ишлашни, ўз-ўзини банд қилишни хоҳловчи ҳар бир фуқаро учун албатта, ёрдам берилишини, давлат томонидан берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланилиши кераклигини таъкидлади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати