Халқимизга муносиб турмуш шароитини яратиш борасида Президентимиз топшириғи билан қабул қилинган 52-сонли қарор ижроси танқидий кўриб чиқилди
1552
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев раҳбарлигида халқимизга муносиб турмуш шароитини яратиш ва маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш борасида амалга оширилиши керак вазифалар ва Президентимиз топшириғи билан қабул қилинган 52-сонли қарор ижроси танқидий кўриб чиқиш масалаларига бағишланган кенгайтирилган мажлис ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов шунингдек, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимларининг ўринбосарлари, барча идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Мажлисда сўнгги йиллари "Инсон қадри учун" тамойили асосида ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида барча жойларда кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги ва мазкур ишлар бундан кейин ҳам давом эттирилиши таъкидлаб ўтилди.
Айтиш жоизки, ҳурматли Президентимизнинг топшириғи билан Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 2-февралдаги 52-сон қарори қабул қилинган эди.
Мазкур қарор асосида 363,9 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан республикамизда оғир турмуш шароитидаги 21 минг 94 хонадонни шиферлаш ҳамда яшаш учун яроқсиз, оғир ҳолатдаги 709 хонадонни қайтадан қуриш ҳамда 2000 км тупроқ йўлларга ЩПС ётқизиш белгиланган.
Аммо, бугунги кунда айрим жойларда қарор ижросини таъминлаш борасида қатор хато-камчиликларга йўл қуйилмоқда. Мажлисда қарор доирасида бажарилиши керак вазифалар бўйича қолоқликка йўл қўяётган раҳбарларнинг фаолияти танқид қилинди. Бунда айрим раҳбарларнинг ўз ишига беэътибор ёндашуви оқибатида оғир турмуш шароитидаги фуқаролар қийналаётганлиги алоҳида тилга олинди.
Айтиш жоизки, Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа ва Амударё туманларидаги хонадонларни таъмирлашга 112,3 млрд.сўм давлат бюджети параметрларидаги маблағлар ҳисобидан, қолган шаҳар ва туманлардаги хонадонларни таъмирлашга 231,6 млрд.сўм Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликларининг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан, мазкур 4 та туманда 2000 км ички йўлларга ЩПС ётқизиш ишлари учун 20 млрд. сўм Вазирлар Маҳкамасининг захира фонди ҳисобидан ажратилди.
Шу асосда ҳозирда барча шаҳар ва туманларда қурилиш ишлари давом этмоқда.
Мажлис давомида тегишли соҳа вакиллари ва масъулларга галдаги белгиланган вазифаларни бажариш, енг асосийси, халқимизнинг бугунги турмушидан розилигини таъминлаш йўлида чин кўнгилдан меҳнат қилиш кераклиги тилга олиниб, Президентимиз топшириғи асосида белгиланган вазифаларни тизимли давом эттириш кераклиги бўйича амалга оширилиши лозим бўлган топшириқлар белгилаб олинди.