Жўқорғи Кенгес Раиси Қонликўл туманидаги «Бескөпир» овули фуқаролари билан мулоқот қилди
891
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Қонликўл туманидаги «Бескөпир» овул фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудуд аҳолиси билан учрашди.
Учрашувда сўнги йиллари юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида халқимиз ободлиги йўлидаги эзгу чоралар, кенг кўламли ислоҳотлар шаҳар ва туманларимиздан бошлаб олис қишлоқларга ҳам ҳар бир хонадонга кириб бораётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Бунбан кейин, Жўқорғи Кенгес Раиси ҳудудда «Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» дастури доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш, шу асосда овулдаги 17,5 км ички йўлларни таъмирлаш, «Бескөпир» маҳалласининг янги иморатини қуриш ишлари билан яқиндан танишди.

Шунингдек, «Сайхунобод тажрибаси» асосида амалга оширилаётган ишлар, ҳудуддаги намунали «Кенгаш» кўчасида томорқадан самарали фойдаланиш бўйича кўрилган чоралар кўриб чиқилди.
Мазкур ҳудуднинг ўзида яшовчи А.Қудайбергенов оиласида оз ердан мўл ҳосил олиб, қўшимча қуёнчилик, паррандачилик, асаларичиликни йўлга қўйиш орқали яхши даромад олиш ишлари кўздан кечирилиб, ушбу тажрибани янада кенг жорий қилиш бўйича вазифалар белгиланди.