Туризм соҳасини ривожлантириш борасида «Миздакхан комплекси» дирекцияси ташкил этилди
887
Ҳурматли Президентимиз томонидан туризм соҳасини ривожлантириш бўйича қарор ва фармонлар қабул қилинган бўлиб, сўнгги йиллари шу асосда қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Амалга оширилаётган кенг кўламли чораларнинг давоми сифатида Жўқорғи Кенгеснинг Президиум қарори қабул қилиниб, Хўжайли тумани «Сарышүнгил» фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Миздакхан» тарихий-археологик комплексининг имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланиш мақсадида Хўжайли тумани ҳокимлиги ҳузурида «Миздакхан комплекси» дирекцияси ташкил этилди.
Дирекциянинг асосий вазифаси «Миздакхан» тарихий-археологик комплексидаги маданий мерос объектлари ва зиёрат масканлари билан чет эллик ва маҳаллий туристларни таништириш, шунинг билан бирга, дунё жамоатчилиги эътиборини жалб қилишдан иборат бўлиб, туристларга янада қулайлик яратиш мақсадида ҳудуд инфратузилмаси яхшиланади, жамоат овқатланиш жойлари ва зарур объектлар қурилади.