Ичимлик суви билан таъминланиши оғир бўлган 76 ҳудуднинг сув таъминоти яхшиланади
1342
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев раҳбарлигида аппарат мажлиси ўтказилди.
Унда Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов, шунингдек, шаҳар ва туман ҳокимлари, вазирлик, идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Ўтказилган мажлисда халқимизнинг обод турмушини таъминлаш борасида белгилаб олинган топшириқларнинг ижроси, аҳоли бандлигини ва даромад олишини таъминлаш борасида маҳаллаларда кичик ва микро лойиҳаларни ишга тушириш, норасмий иш ўринларини расмийлаштириш, ёшларга ер майдонларининг ажратилиши, жойларда ободонлаштириш ишларининг олиб борилиши, фуқароларни уй-жой билан таъминлаш борасида субсидияларнинг ажратилиши ва бошқа аҳамиятли масалалар кўриб чиқилди.
Мажлисда шунингдек, бугунги кунда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида юзага келаётган муаммоларга ечим топиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Айтиш жоизки, 2024-2027-йилларда халқаро молия институтлари иштирокида ичимлик суви тармоқларини ривожлантириш ва модернизациялаш бўйича умумий қиймати 238 млн. АҚШ долларлик 2 инвестицион лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Мазкур маблағлар ҳисобидан 3 минг 114 км ичимлик сув тармоқлари ва 124 та ичимлик сув объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини олиб бориш белгиланган. 246 минг фуқаро тоза ичимлик суви таъминланиши, 422 минг фуқаронинг ичимлик суви таъминотининг яхшиланиши, натижада 3 йилда тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 72,4 фоиздан 83,1 фоизга етиши кутилмоқда.
Аммо, шаҳар ва туманларимизда ичимлик сув таъминоти оғир бўлган қишлоқ ва маҳаллаларимиз бор бўлиб, жами 76 маҳаллада ичимлик суви билан таъминланиши муаммо бўлиб келмоқда.
Шунинг учун, мазкур маҳаллаларнинг ҳар бирига режадаги ичимлик сув объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга оширишда масъул раҳбарлар бириктирилмоқда.
Жўқорғи Кенгес Раиси бириктирилган маҳаллалардаги объектларни йил якунига қадар фойдаланишга топширишнинг барча чораларини кўриш бўйича қатъий топшириқ берди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати