Жўқорғи Кенгес Раиси Чимбой туманида фуқаролар билан яқиндан мулоқот қилди
658
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев фуқароларнинг муаммоларига ечим топиш бўйича ўтказилган сайёр қабулларида билдирилган мурожаатларни ва уларнинг ижобий ечимини жойига бориб кўриш мақсадида Чимбой туманидаги қатор маҳаллаларда бўлди.
Жўқорғи Кенгес Раиси «Дослық», «Гүжимли», «Бахытлы», «Кеңес», «Тағжап» маҳаллаларида бўлиб, ҳудуд аҳолиси билан яқиндан мулоқот қилди.
Айтиш жоизки, фуқаролар томонидан ички йўлларни таъмирлаш, электр устунларини ва симларини янгилаб бериш ҳамда доимий таъминотини яхшилаш, ичимлик сув тармоғини тортиш, артезиан қудуқларини қазиб бериш каби қатор масалалар бўйича амалий ёрдам сўраб билдирган мурожаатлари назоратга олиниб, тегишли топшириқлар берилган эди.
Бугунги кунда ушбу масалаларнинг кўпчилиги ўз ечимини топган бўлиб, Жўқорғи Кенгес Раиси ҳар бир кўтарилган масалани жойида кўриб чиқди ва вақт талаб этадиганлари бўйича аниқ топшириқлар берди.
Фуқаролар ҳам ўз навбатида, мурожаатларни инобатга олиб республика раҳбарининг шахсан ўзи келиб ўрганиб ва назоратга олаётганлиги шунингдек, ушбу муаммоларнинг ўз ечимини топишида ҳурматли Президентимизнинг топшириғи асосида ишлар ташкилий олиб борилиб, «Инсон қадри учун» деган эзгу ғоя асосидаги ислоҳотлар бўлса ҳар бир фуқаронинг бугунги турмушига кириб бораётганлигини алоҳида тўлқинланиш билан тилга олди. Шу билан бирга, шундай оқилона ва узоқни кўзланган сиёсатнинг ташаббускори бўлган Президентимизга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати