Жўқорғи Кенгес Раиси Чимбой деҳқон бозорида амалга оширилаётган ишларни бориб кўрди
828
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Чимбой тумани деҳқон бозорида бўлиб, аҳолига ва сотувчиларга яратилаётган шароитлар билан яқиндан танишди.
Бозор ҳудудидини кўздан кечириш давомида масъулларга инфратузилмани янада яхшилаш, харидорлар ва сотувчиларга қулай шароитлар яратиш, шунингдек, бу борадаги амалга оширилиши керак бўлган чоралар бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Айтиш жоизки, деҳқон бозорлари бугунги кунда халқимизни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминловчи асосий ўрин бўлиб, Чимбой тумани деҳқон бозори бир неча туман халқига хизмат кўрсатувчи бозор сифатида аҳамиятга эга ҳисобланади.
Бугунги кунда халқимизга сифатли бозор хизматларини тақдим этиш борасида барча қулайликларга эга йирик ёпиқ савдо мажмуаси қурилиши режалаштирилган ва қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Жами 30 млрд. сўмлик лойиҳа доирасида кўп қабатли савдо иморати, автотураргоҳ ва бошқа қулайликлар барпо қилинади.
Жўқорғи Кенгес Раиси масъулларга савдо мажмуаси қурилишини жадаллаштириш ва лойиҳа ташаббускорларига кўмаклашиш бўйича топшириқлар берди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати