Ер билан тиллашган инсонга ер ўз неъматини тақдим этади
871
«Томорқа даромад манбаи» деган фикр бугун озгина ернинг ўзидан мўл даромад олаётган фуқароларнинг мисолида ўз тасдиғини топаётганлиги сир эмас. Кичкинагина ернинг ўзидан самарали, ер илимини пухта эгаллаган ҳолда фойдаланган инсоннинг хонадонига барака киради.
Бугун Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Орынбаев Чимбой туманидаги «Бахытлы» маҳалласида яшовчи Бекмирзаева Бийбайим момонинг хонадонида бўлди.
84 ёшни қарши олган бўлса ҳам, ҳали ишдан қочмайдиган меҳнаткаш момога ҳормасин айтиб, қовун экилишида ёрдамлашди. Шу билан бирга, шунча ёшга келса ҳам, одам меҳнатдан қочмаслиги кераклиги, ер билан тиллашган инсонга ер ўз неъматини тақдим этишини амалда кўрсатиб, барчага намуна бўлаётганлиги учун Жўқорғи Кенгес Раиси Бийбайим момога ўз миннатдорчилигини билдирди.
Бундан сўнг Жўқорғи Кенгес Раиси «Кеңес» овул фуқаролар йиғинидаги Азамат Нуримбетов билан ҳам учрашиб, сув танқис ернинг ўзида хонадони ёнидаги томорқасини кўпчиликка намуна бўладиган ҳолатга келтирганини бориб кўрди.
Азамат бугун сув танқис деб ўтирмасдан, артезиан қудуқдан сув чиқариб, томорқасини яшнатиб қўйган фуқаролардан бири. Боғида олма, нокдан бошлаб, Қорақалпоғистоннинг шимолий туманлари шароитида ўсиши қийин бўлган анор, ёнғоқ каби дарахт кўчатларини ҳам маҳаллий об-ҳавога мослаштирмоқда. Биогумус олиш, полиз экинларини экиш ҳам четда қолмаган.
Албатта, томорқадан мўл ҳосил олиш учун озгина ер, эътибор ва хоҳишнинг ўзи етарли ҳисобланади. Ўз навбатида, бу орқали ҳар бир хонадонга қўшимча даромад кириб боради.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати