Методик ёрдам кўрсатишда Қорақалпоғистон тажрибаси
765
Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан таълим сифати юқори бўлмаган умумтаълим мактабларига манзилли методик ёрдам кўрсатишда Қорақалпоғистон тажрибасини амалиётга тадбиқ этиш бўйича республика ўқув-амалий семинари доирасида методик-тур ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари У.Шарифходжаев, барча вилоятлардан келган соҳа вакиллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Тадбир иштирокчилари дастлаб Амударё туманидаги 76-сонли мактабда ташкил этилган пресс-турга иштирок этиб, мактабдаги ўқувчиларнинг билим олиши учун яратилган шароитлар билан танишди.
Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган очиқ мулоқот ҳам бўлиб ўтди. Унда таълим сифатини юқори бўлмаган умумтаълим мактабларига манзилли методик ёрдам кўрсатиш борасида Қорақалпоғистон тажрибасининг мазмун-моҳияти, уни мамлакатимиз бўйлаб жорий этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек, Нукус шаҳридаги 8-сон умумтаълим мактабида замонавий методик хизмат кўрсатишнинг самарадорлиги мавзусида кўргазма, “Маънавиятли инсон – маданиятли инсон” мавзусида методик тадбир ташкил қилинди.