Жўқорғи Кенгес Раиси мактаб битирувчиларини табриклади
1148
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев пойтахимиздаги Ибрайим Юсупов номидаги ижод мактабида ўтказилган сўнгги қўнғирот тадбирида иштирок этди.
Тадбирда Жўқорғи Кенгес Раиси мактаб битирувчиларини чин кўнгилдан табриклаб, Президентимизнинг битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Жўқорғи Кенгес Раиси намунали, фаол ўқувчиларга ва уларни камолга келтириб, тарбиялаган ота-оналарига, уларга билим берган ўқитувчиларга миннатдорчилик билдирди.
Ибрайим Юсупов номидаги ижод мактабини жорий йилда 35 ўқвчи битириб, шундан 20 ўқувчи чет тилини билиш даражасининг халқаро ва миллий сертификатига, 12 ўқувчи турли фанлардан миллий сертификатга эга бўлди.
Шуни ҳам алоҳида айтиш жоизки, ҳурматли Президентимизнинг эътибори ва ғамхўрлиги билан ёшларга улкан эътибор қаратилиб, ўз қобилятини юзага чиқараман деган ёшларга имкониятлар яратиб берилди. Бундан ташқари, Қорақалпоғистондаги олий таълим муассасалари сони 2016-йилги 6 тадан 12 га етказилиб, ёшларимизнинг олийгоҳларга кириш кўрсаткичи 2016-йилги 9 фоиздан 41 фоизга етказилди.
Тадбирда сўнгги қўнғироқ чалинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати