Жўқорғи Кенгес Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев сўнгги қўнғироқ тадбирида иштирок этди
1101
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев Нукус шаҳридаги 3-сонли мактабда ўтказилган сўнгги қўнғироқ тадбирида иштирок этди.
Тадбирда Жўқорғи Кенгес Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев мактаб битирувчиларини табриклади ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Бундан кейин тенгдошлари орасида алоҳида қобилияти, билими ва намунали хулқи билан кўзга тушган ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ва билим берган устозларига миннатдорчилик билдирди.
Ўтказилган тадбирда Президентимиз томонидан юртимизнинг келажаги бўлган ёшларга қаратилаётган эътибор ва имкониятлар таъкидлаб ўтилиб, бу имкониятлар асосида кўплаб ёшлар ўзининг истеъдодини юзага чиқараётганлиги ва кўплаб ютуқларга эришиб келаётганлиги сўз этилди.
Тадбир байрам тантанаси билан давом этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати