Жўқорғи Кенгеснинг Қўмита раиси битирувчиларни табриклади
1364
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қўмита раиси Ш.Өтемисов Нукус шаҳридаги 32-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган сўнгги қўнғироқ тадбирида иштирок этди. Тадбирда дастлаб Жўқорғи Кенгеснинг Қўмита раиси битирувчиларга ҳурматли Президентимизнинг табригини ўқиб эшиттирди. Бундан кейин, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши номидан йиғилганларни табриклади.
Таъкидлаб ўтилганидек, сўнгги йилларда юртимизда ҳурматли Президентимиз томонидан ёшларга улкан эътибор қаратилиб, бу борада уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қатор фармон ва қарорлар қабул қилинган. Яратилиб берилаётган имкониятлар ёшларнинг ўз истеъдодлари ва алоҳида қобилиятларини юзага чиқаришда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда. Шундай имкониятлар натижасида ўқув йили якунланиб улгурмасдан, мазкур мактабнинг ўзида бир нечта ўқувчи Россия Федерацияси ва Корея давлатининг нуфузли олийгоҳларига грант ютиб олиб, муддатидан олдин талаба бўлиш бахтига эришди. Бундан ташқари, ўқувчи ёшлар орасидан миллий ва халқаро сертификатга эга бўлаётган ёшлар сони йил сайин ортиб бормоқда. Тадбир давомида сўнгги қўнғироқ янгради.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати