Иқтисодиётимиз ривожланишида кўп томонлама шерикликнинг аҳамияти катта
1724
Сўнгги йилларда юртимизда халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестицион, гуманитар соҳалар ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бу борада энг йирик ҳамкор давлатлардан бири Россия Федерацияси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида яқин шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича қатор йўналишларда ҳамкорликлар йўлга қўйилган.
Ҳурматли Президентимизнинг қўллаб-қувватлаши билан бугунги кунда Россия Федерацияси ҳудудлари билан кўп томонлама ҳамкорлик кенгайиб бормоқда.
Бу борада Қорақалпоғистон Республикаси ва Россия Федерациясининг қатор ҳудудлари, шундан, Татаристон Республикаси, Бошқирдистон Республикаси ва мамлакатнинг бошқа ҳудудлари билан яқин шериклик муносабатлари ўрнатилмоқда.
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида Бошқирдистон Республикаси раҳбари Радий Хабиров раҳбарлигидаги делегация Тошкент шаҳрига келди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев раҳбарлигида республикамиз вакиллари Тошкент шаҳрида Бошқирдистон Республикаси раҳбарини кутиб олди.
Конгресс маркази залида Жўқорғи Кенгес Раиси ва Бошқирдистон раҳбари ўртасида кўп томонлама ҳамкорлик борасида мулоқот олиб борилди.
Кейинги куни Тошкент шаҳридаги Технопарк фаолияти, амалга оширилаётган лойиҳалар кўздан ўтказилди.
Айтиб ўтиш жоизки, Технопарк ҳудудида кенг ассортиментли саноат маҳсулотлари, қурилиш материаллари, маиший техникалар, рақамли технологияларни кенг жорий этиш бўйича лойиҳалар ишга туширилган.