Жўқорғи Кенгес Раиси Нукус шаҳридаги 48-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотидаги болаларни байрам муносабати билан табриклади
1455
«1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» байрами республикамиз бўйлаб жойларда кенг турда нишонланмоқда.
Бугун Нукус шаҳридаги 48-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида сана муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев иштирок этиб, ушбу масканда тарбияланаётган болаларни байрам муносабати билан табриклади.
Айтиш жоизки, бугунги кунда юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида ёшларнинг, болаларнинг билим олиши, саломатлигининг мустаҳкам бўлиши, етук инсон бўлиб камолга келиши учун кўплаб эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Энг чекка ҳудудларда ҳам замонавий болалар боғчалари, мактаблар, маданият ва спорт иншоотлари фойдаланишга топширилмоқда.
Ўз навбатида яратилаётган бундай шароитлар фарзандларимизнинг ҳар томонлама билимли, ақлан етук бўлиб камолга келишида мустахкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган тадбирда Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан болаларга байрам муносабати билан совғалар топширилди.
Байрам тадбири болаларнинг ижросидаги концерт дастури билан давом этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати