Нукус шаҳрида янгидан кўп қаватли уй-жойлар қурилиши бошланди
1519
Сўнгги йилларда юртимизда аҳолини сифатли уй-жойлар билан таъминлаш, улар учун замонавий, барча қулайликларга эга уйларни қуриш борасида қатор қарор ва фармонлар қабул қилиниб, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур ишларнинг давоми сифатида Нукус шаҳри «Шымбай гүзары» маҳалласи ҳудудидан кўп қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, бугун янги кўп қаватли уй-жойлар қурилиши бошланди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев ва туркиялик инвесторлар иштирок этди.
Айтиш жоизки, Нукус-Чимбой автомобиль йўли бўйидан Туркия сармоядорлари инвестицияси иштирокида 5 қаватли 15 уй-жой қурилиши режалаштирилган. Мазкур уй-жойлар қурилиши учун маҳаллий қурилиш корхоналари танлаб олинган бўлиб, иморатларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари маҳаллий лойиҳачи корхоналар томонидан ишлаб чиқилди.
Шу бугуннинг ўзида қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати