Буғдой ўрим-йиғими олдидан кўргазмали семинар бўлиб ўтди
1416
Бугун Амударё туманида жорий йилнинг буғдой ўрим-йиғимига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, мўл ҳосил етиштиришда олиб борилаётган амалий чоралар учун ўз миннатдорчилигини ва буғдойдан баланд хирмон яратилишида тилакдошлик билдирди. Унда Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов, барча туман ҳокимлари, соҳа мутасаддилари иштирок этди. Тадбир олдидан ёши катта оталар томонидан деҳқонларимизнинг олдида турган машаққатли ва масъулиятли ишларда куч-қувват, юртимизда мўлчилик, дастурхонимиз тўкис бўлишини тилаб, қуръон тиловат қилди. Семинарда ўрим-йиғим мавсумида амалга оширилиши керак бўлган ишлар тушунтирилди. Айтиш жоизки, жорий йил деҳқон ва фермерларимиз учун «Ғалла йили» бўлди десак адашмаган бўламиз. Сабаби, кўп йиллик тажрибадан маълум - баҳор ойларида ёғингарчилик миқдори кўп бўлиши ҳамда ғалла ўсиб ривожланиши учун ҳаво раъйининг қулай келиши - ҳосилнинг мўл бўлишида ижобий таъсир қилади.
Жорий йил ҳосили учун 63 минг гектарга экилган ғалла майдонларидан гектарига 30 центнер ҳисобидан 189 минг тонна дон қабул қилиниши режалаштирилмоқда. Етиштирилган буғдойни қисқа муддатларда ташкилий йиғиб олиш бўйича талаб қилинадиган маблағларнинг ҳисоб-китоби ишлаб чиқилган. Йиғим ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 202 отряд тузилиб, бу отрядларга 202 та комбайнлар, 606 та дон ташиш автомобиллари, 1 376 та трактор ва тиркамалари, 105 та ёнилғи ташиш агрегатлари, 689 масъул мутахассислар бириктирилди. Ёнилғи Мой захиралари яратилди.
Семинар якунида буғдой ўрим-йиғими даврида ёнғин хавфсизлигига амал қилиш, ҳосилнинг нобуд бўлишига йўл қуймаслик бўйича фермер хўжаликларининг раҳбарларига, ғаллакор ва механизаторларига тушунтириш берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати