«Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик» шиори остида ёшлар фестивали ўтказилмоқда
1843
Бугун Нукус шаҳридаги И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейи ёнида «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик» шиори остида ёшлар сайли ва гала-концерт дастури бўлиб ўтмоқда.
Унда дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, фестиваль очилиши муносабати билан юртимиз ёшларини табриклади ва бугунги кунда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатиш, қобилиятларини юзага чиқариш борасида ҳурматли Президентимизнинг эътибори билан амалга оширилаётган ишлар ҳақида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, қатор йўналишлар бўйича натижага эришган ёшлар тақдирланди.
Айтиш жоизки, ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан ҳар йили июнь ойи юртимизда «Ёшлар ойлиги» деб эълон қилиниб, барча жойларда турли тадбирлар кенг турда ўтказилиб келинмоқда.
Мана жорий йил ҳам «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик» шиори остида ўтказилаётган ёшлар фестивалига Қорақалпоғистонда биринчилардан бўлиб старт берилмоқда.