Қорақалпоғистон мактаблари халқаро грант ғолиби бўлди
1991
Сўнгги йилларда таълим соҳасига қаратилаётган эътибор натижасида таълим масканларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги чоралар кўламини кенгайтириш бўйича халқаро ва маҳаллий грантларни жалб қилиш бўйича тегишли чоралар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ва Жанубий Кореянинг “Hyundai Rotem” компанияси билан 100 минг АҚШ долларлик икки томонлама ҳамкорлик грант шартномаси имзоланган эди.

Шартномага асос, Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳридаги 7-, 8,-52-сонли, Чимбой туманидаги 14-, 40-сонли, Амударё туманидаги 27-сонли, Хўжайли туманидаги 24-сонли, Тахиатош туманидаги 7-сонли, Элликқалъа туманидаги 28-сонли, Қўнғирот туманидаги 43-сонли жами 10 та умумтаълим мактаблари 50 дона компьютер ва 20 дона смарт электрон доскалар билан таъминланди.
Халқаро грант лойиҳаси орқали замонавий АКТ жиҳозлари бугун Нукус шаҳрида тантанали равишда кутиб олинди ва тегишли мактабларга тарқатилди.