Битирувчи ёшларга тантанали равишда медаллар топширилди
1758
Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида республикамиздаги мактабларда барча фанлардан аъло баҳоларда ўқиб, якунловчи имтиҳонларни муваффақиятли топширган битирувчи ёшларимизга олтин ва кумуш медалларини топширишга бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, барча битирувчи ёшларни қўлга киритган муваффақияти билан табриклади.
Таъкидлаб ўтилганидек, бугунги кунда ёшларни илимли-билимли, жисмоний чиниққан инсонлар қилиб тарбиялаш ва камолга келтириш – давлат сиёсатининг устувор йўналишларининг бирига айланган. Шунинг учун ҳам, сўнги йилларда юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ва уларни муносиб тақдирлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бунинг ёрқин мисоли сифатида, биргина Қорақалпоғистоннинг ўзида олий таълим масканлари сони 2016 йилдаги 6 тадан 12 га, талаба бўлиш кўрсатгичи 9 фоиздан 41 фоизга етказилди. Ўтган йили 10 минг ёш қўшимча квота асосида талаба бўлган бўлса, бу эзгу ишлар жорий йилда ҳам давом эттирилиб, яна қўшимча 6500 квота ажратилмоқда.
Яратилаётган имкониятлар ўз натижасини кўрсатиб, 267 битирувчи муддатидан олдин юртимиздаги ва дунёнинг обрўли олий таълим муассасаларига талаба бўлди. Мактабни битирган 22 мингдан ортиқ ўқувчилар орасида 648 ўқувчи олтин, 188 ўқувчи кумуш медаллар эгасига айланди.
Бундан сўнг, битирувчиларга медаллар тантанали равишда топширилди.
Тадбир санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати