Республикамиздаги халқаро автомобиль йўлида реконструкция ишлари олиб борилади
1302
Қорақалпоғистон Республикасида Осиё Тараққиёт банки иштирокида халқаро автомобиль йўлларнинг, йўл тармоқларининг самарадорлиги, хавфсизлиги ва иқлимимизга чидамлилигини ошириш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ҳурматли Президентимизнинг ПҚ-330-сон «Йўл хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асос А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг 673-698 км (25 км) қисмида (Қораўзак тумани) реконструкция ишларини олиб бориш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси тасдиқланди. Лойиҳа доирасида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича пудратчи ташкилотни аниқлаш учун тендер савдолари эълон қилинган. Шунингдек, баҳолаш бўйича ишчи гуруҳ томонидан баҳолаш ишларини охирига етказиш топширилган ва ғолиб компаниялар билан шартномалар имзолаш режалаштирилган. Тез орада қурилиш ишлари бошланади. Бундан ташқари, Осиё тараққиёт банки иштирокида яна бир истиқболли А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг 581-673 км (92 км) қисмини (Тўрткўл, Елликқальа, Беруний ва Қораўзак туманлари ҳудуди) реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича ҳам банк мутахассислари билан биргаликда лойиҳа олди ҳисоботларини тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда.