Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланди
1537
Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида «27-июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан байрам тантанаси бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, бугунги байрам муносабати билан йиғилганларни табриклади.
Таъкидлаб ўтилганидек, сўнгги йилларда юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соҳа фидойиларини муносиб тақдирлаш, халқимизга холис ва ишончли ахборотни етказиш, барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни халқимиз ўртасида кенг тарғиб қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар ва янгиланишларни, айниқса, «Инсон қадри учун» ғояси остида амалга оширилаётган ишларни кенг жамоатчиликка етказиш, халқимиз ҳаётида учраётган масала ва муаммоларни ўрганиш, уларга ижобий ечим топиш, йўлида соҳа ходимлари томонидан олиб борилаётган ижодий меҳнат юқори баҳоланади.
Ижодкорларнинг касб байрами муносабати билан матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига "Қарақалпақстанға хызмет көрсеткен журналист", "Ўатан пидайысы", "Үмит ушқыны" атоқ ва кўкрак нишонлари, ўзларининг юбилей саналарини нишонлаётган газета-журнал таҳририятларига, телевидение ва радио жамоаларига компьютерлар, бир гуруҳ соҳа ходимларига Фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди.
Ўтказилган байрам тантанаси маданият ва санъат ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.