Ёшлар ойлиги доирасида концерт дастури бўлиб ўтди
1206
Бугун Нукус шаҳридаги марказий Амфитеатрда 30-июнь - Ёшлар куни муносабати билан «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида концерт дастури бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг юртимиз ёшларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди ва республикамиз ёшларини қутлади.
Шунингдек, Жўқорғи Кенгес Раиси бугунги кунда ёшларга яратилаётган олдин бўлмаган улкан имкониятлар ва эътибордан ҳар бир ёшнинг самарали фойдаланиб, юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшишини алоҳида таъкидлади.
Юқори даражада ўтказилган байрам тадбирида ўзининг иқтидорли, қобилияти билан тенгдошлари орасида юқори натижаларга эришган, шунингдек, юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган қатор фаол ёшлар «Умид учқуни» кўкрак нишони, Фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
«30-июнь - Ёшлар куни» чин маънода ёшларнинг энг севиб кутадиган байрамига айланди. Жорий йилда «Июнь ойлиги — ёшлар ойлиги» доирасида спорт мусобақалари, байрам тадбирлари, кўнгил очар ва завқли кечалари ўтказилди. Энг асосийси, ёшлар ойлиги ўзида минг-минглаб ёшларни жамлай олди.
Бугунги ўтказилган байрам тадбири маданият ва санъат усталари, эстрадамизнинг таниқли вакиллари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.
Байрам тадбирида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати