Тошкентда мавжуд барча замонавий тиббий хизматлар Нукусда ҳам йўлга қўйилмоқда
1292
Бугун Қорақалпоғистон тиббиёт институти университет клиникасида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги томонидан амалга оширилган лойиҳа доирасида замонавий тиббий асбоб-ускуналар топширилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, сўнгги йилларда юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида «Инсон қадри учун» тамойили асосида амалга оширилаётган эзгу ишларга кенг турда тўхталди.
Таъкидлаб ўтилганидек, бу борада тиббиёт соҳасини ривожлантириш орқали халқимизнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишни янги босқичга олиб чиқиш, шунингдек, мазкур ишларни жадаллаштиришда халқаро ҳамкор ташкилотлар билан шериклик асосида лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тантанали тадбирда Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Такаши Хатори, Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) президенти Ёшибуми Бито, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари Д. Султанов, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Далиев, Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори, сенатор О.Атаниязовалар иштирок этди. Бундан кейин, янгидан олиб келинган замонавий тиббий асбоб-ускуналар кўздан кечирилди.
«Ҳурматли Президентимиз 2023-йил қорақалпоғистонлик сайловчилари билан бўлган учрашувида «Тошкентда мавжуд барча замонавий тиббий хизматлар Нукусда ҳам йўлга қўйилади» деб таъкидлаб ўтган эди. Мана шу айтилган топшириқнинг амалда бажарилиши» - деб улкан тўлқинланиш билан таъкидлади Жўқорғи Кенгес Раиси Университет клиникасида яратилган имкониятлар билан яқиндан танишиш вақтида. Айтиб ўтиш жоизки, Қорақалпоғистон тиббиёт институти ҳузурида ҳурматли Президентимизнинг ташаббуси билан янги инновацион университет клиникаси ташкил этилган эди. Шу асосда республикамизда тиббиёт соҳасида кадрларни тайёрлашда клиника асосий таълим базаси бўлиб келмоқда. Сўнгги 5 йилнинг ўзида институтга 10 млн. доллардан ортиқ инвестиция маблағлари жалб қилинди. Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги томонидан амалга оширилган 7,3 млн. долларлик лойиҳа доирасида университет клиникасига замонавий тиббий асбоб-ускуналар топширилмоқда. Етказиб берилган 31 атамадаги тиббий асбоб-ускуналар соҳа ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва тажрибасини оширишнинг самарали тизимини шакллантириш, кадрлар салоҳиятини орттириш, клиникада илғор тиббий методларни жорий қилиш каби эзгу ишларни амалга оширишда мустаҳкам асос яратади. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, жорий йил бошидан буён Республика тез тиббий ёрдам маркази, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази, Нукус шаҳридаги 8-сон оилавий поликлиника, Беруний туманлараро Перинатал маркази иморатларининг фойдаланишга топширилиши кўнгилларга фахр туйғусини бағишлайди. Шу билан бирга, жорий йилги инвестиция дастури доирасида 6 та соғлиқни сақлаш объектида 46,5 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шундан, Шуманай туманида кўп тармоқли поликлиника, Элликқалъада 90 ўринлик туғруқ бўлими, Тўрткўлда 70 ўринлик туғруқ бўлими, шунингдек, Амударё, Беруний туманлари ва Нукус шаҳридаги оилавий поликлиникаларда қурилиш-реконструкция ишлари давом этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати